<?xml version="1.0" encoding="UTF-8"?><song><author>Равшан Хизиров</author>
<lyrics>[C1]
   Севги беринг, севги қолар
   Севгини ҳеч қилманг канда
   Ким кимдандир қасдин олар
   Қасд олади ғофил банда.

[V1]
 Мен Сиз учун ибодатда
 Йиғлаб, куйдим Худо билди.
 Кимдир яшар жаҳолатда,
 Бир сўз билан бағрим тилди.

[V2]
 Юким оғир, карвон бўлдим
 Ит хуради, ўтар карвон.
 Ўлсам дунё учун ўлдим
 Жаннатларни кўзлаб бу он.

[V3]
 Майса унар, майса сўлар
 Қадрсизми шунча умр.
 Паймонам ҳам бир кун тўлар.
 Раббим билан бордир ҳузур.

[V4]
 Севги қолар, севги қолар
 Сўнги сўзим, севги албат
 Жаннатларга олиб кирар
 Унутманглар Севги фақат!</lyrics>
<title>Севги беринг (анъанавий)</title>
</song>